2016 йилнинг биринчи ярим йиллиги мобайнида Россия фуқароларининг Германиядан бошпана сўраб топширган 5277та аризасидан 4410таси чеченлар томонидан ёзилган, деб ёзмоқда ёзмоқда «Коммерсантъ» газетаси ГФР миграция ва қочоқлар масалалари федерал маъмуриятига таянган ҳолда.

Ушбу маълумотларга кўра, Шимолий Кавказ фуқаролари Германиядан бошпана олишни хоҳлаган россияликлар орасида етакчилик қилмоқда. 

Аниқлик киритилишича, 2672 та аризани эркаклар, 2605 тасини аёллар ёзган. Аризаларнинг аксариятини 18-50 ёшли кишилар тақдим этган. 

Бундан ташқари, Россиядан топширилган аризаларнинг умумий сони ҳам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2847 кишидан 5277 нафаргача кўтарилган.