Хитойда 15 июль куни янги темир йўл рекорди ўрнатилди. Бу ерда иккита параллель йўлдан ҳаракатланаётган поездлар қарама-қарши йўналишда, бир-бирларининг ёнидан соатига 420 км ёки секундига 117 метр тезликда ўтиб кетишди. Бунгача бу каби ҳолат темир йўл тарихида учрамаган эди.

Тажриба Чжэнчжоу магистралида  (Хэнань провинцияси) – Сюйчжоу магистралида  (Цзянсу провинцияси) CRH сериядаги икки поезд иштирокида ўтказилди. Ушуб серияли поездлар Хитойнинг ўзида ишлаб чиқарилмоқда. Тажриба  CRH поездларини навбатдаги синовдан ўтказди. Бу ҳақда Хитой темир йўл корпорацияси илмий-технологик бўлими бошлиғи Чжой Ли айтиб ўтган.