Москвага расмий ташриф билан келган АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашув вақтида терроризмга қарши кураш масаласида гапирди.

"Бутун дунё Россия ва АҚШнинг терроризмга қарши курашда биргаликда зарур чоралар кўришини кутмоқда", деган Керри.

Унинг сўзларига кўра, расмий Вашингтон ва Москва терроризм таҳдиди бутунлай йўқ бўлиши йўлида биргаликда қадам ташлаб, зарур чораларни қўллаши керак.

У Россия билан нафақат Сурия масаласида, балки бошқа қайноқ нуқталар — Ливиядан тортиб тан олинмаган Тоғли Қорабоғ масаласигача муҳокамалар ўтказилиши давом эттирилади.

Айни вақтда Кремлда Путин, Лавров ва Керри учрашуви ўтказилмоқда. Учрашувда Россия президенти ёрдамчиси Владислав Сурков, АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси ва АҚШнинг Россиядаги элчиси Виктория Нуланд ҳам қатнашмоқда.

Бу 2015 йилнинг май ойидан бери Керрининг Россияга уюштирган тўртинчи ташрифидир.