Украина терма жамоаси этиб тайинланган Андрей Шевченко терма жамоанинг кўрсатажак натижалари учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини таъкидлади.

«Украина терма жамоаси бош мураббийи бўлиш мен учун шараф. Ишга киришишдан олдин ҳаммага айтиб қўймоқчиман, терма жамоанинг кўрсатадиган натижаси учун масъулиятни ўз зиммамга оламан. Барчаси учун ўзим жавоб бераман. Менинг мақсадим белгиланган вазифаларни бажара оладиган жамоа тузиш»,- дейди Шева.