2016 йилнинг 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Япония Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Фумиҳико Като билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, учрашув чоғида маданий-гуманитар алмашинувлар соҳасида аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.