Бугун Тошкентдаги Халқаро бизнез марказда Бутунжаҳон бокс ассоциацияси АIBАнинг йиғилиши бўлиб ўтди. Ташкилот илк марта халқаро йиғилишни Ўзбекистонда ўтказмоқда.

Унда минтақаларда боксни ривожлантириш ва мамлакатлар бокс федерацияларини қўллаб-қувватлаш каби масалалар муҳокама қилинди. Ундан ташқари халқаро боксни ривожлантириш ва иқтисодий соҳадаги ишлар ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон бокс федерацияси вице-президенти Шерзод Тошматов бир овоздан АIBА ижроия қўмитасининг тенг ҳуқуқли аъзоси деб қабул қилинди.