АҚШнинг Индиана штати губернатори Майк Пенс Нью-Йоркдаги матбуот-анжуманида АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампнинг унга вице-президент бўлиш таклифини қабул қилганини маълум қилди. 

"Мен АҚШнинг кейинги вице-президенти бўлиш таклифини қабул қилдим", деб айтди Пенс.

Пенс Трамп "яхши инсон" эканлигини қўшимча қилди ва миллиардер АҚШнинг "буюк президенти" бўлишига ишонч билдирди. Пенс Рональд Рейган вақтидан бери "америка халқининг умид ва умидсизликлари" Трампчалик ҳеч кимга яхши таниш эмаслигини таъкидлаб ўтди. 

Аввалроқ Трамп унинг вице-президенти ва президентлик сайловларидаги шериги Майк Пенс бўлишини эълон қилганди.