Туркия мудофаа вазири Фикри Ишик мамлакатда давлат тўнтаришининг олди олинган ва давлатнинг барча ҳудуди ҳукумат назорати остига ўтган. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Ишикнинг маълум қилишича, хавфнинг бутунлай бартараф этилганини айтишга ҳали эрта. Бундан ташқари, ҳукумат тарафдорларини тағин кўчага чиқишга чорлаган.
Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни Туркияда давлат тўнтаришига уриниш содир бўлган эди. Бунга алоқадорликда гумонланиб, 3 минг шахс қўлга олинган.