Туркияда давлат тўнтариши амалга оширган ҳарбийлар улоқтирган бомба портлаши туфайли парламент биносида 15 киши жароҳатланган. Бу ҳақда NTV хабар тарқатган.

Жума куни кечқурун туркиялик ҳарбийлар гуруҳи давлат тўнтариши амалга оширгани ҳақида эълон қилди. Ҳарбийлар мамлакат пойтахти Анқара шаҳрига танклар олиб киришди, Ражаб Тойиб Эрдўған тарафдорлари билан отишма уюштирди.

Туркия президенти бу кичик гуруҳнинг исёни эканини билдириб, халқни ўзини ҳимоя қилишга чорлади.