Туркияда ҳарбий тўнтариш амалга оширишга уринган ҳарбийлар Анқарада CNN Turkey телеканали жойлашган бинони эгаллаб олди. Натижада телеканал орқали хабарлар узатилиши тўхтаб қолди.

"Давлат тўнтариши амалга оширган ҳарбийлар айни вақтда CNN Turk телеканали фаолиятини тўхтатиб қўйишди", дейилган телеканал сайтида.

Шунингдек, ҳарбийлар Dogan медиамаркази биносини ҳам эгаллаб олишган.