Туркиянинг йирик шаҳарлари – Анқара, Истанбул ва Исмир кўчаларида минглаб одамлар йиғилишди. Уларнинг кўпчилиги қўлида мамлакат байроғи ва давлат асосчиси Камол Отатуркнинг суратини кўриш мумкин. Улар мамлакатдаги давлат тўнтаришига қарши чиқишмоқда.

“Биз демократик принципларни ёқлаймиз ва куч ишлатар методларга қаршимиз”, - деди Али исмли ана шундай фуқаролардан бири.

NTV телеканали Анқара, Истанбул ва Измир кўчаларидан тўғридан тўғри репортаж олиб бормоқда. Унда одамларнинг ўз позицияларини тарк этаётган ҳарбийларни қўллаб-қувватлаётганига гувоҳ бўлиш мумкин.