Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилдики, мамлакатдаги барча давлат институтлари ҳарбий тўнтаришга уринишда айбдор бўлган "вируслар"дан тозаланмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатган.

Давлат тўнтаришига уриниш вақтида ҳалок бўлганларни дафн этиш чоғида қилган чиқишида у Фатҳуллоҳ Гулен раҳбарлигидаги "террорчи гуруҳ" ҳокимиятдан ағдармоқчи бўлгани ҳақида айтди.

У фитна иштирокчиларини жазолаш учун Туркияда ўлим жазоси қайта тикланиши мумкинлигини маълум қилган.

Туркия бош вазири Биноли Йилдирим фитнада иштирок этган барчани республика душманлари ва террорчилар деб атаган. У шунингдек, ҳарбий тўнтаришга уриниш чоғида жами 265 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилган.