Туркия ҳукумати бир мунча вақт талаб этилсада, мамлакатда тартибни жорий этади ва бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бу ҳақда АҚШнинг CNN телеканалига берган интервьюсида Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Одил ал Жубайр айтиб ўтган.

“Туркиядаги давлат тўнтаришига уриниш мамлакатнинг АҚШ бошлиқ коалиция таркибида Ироқ ва Суриядаги ИШИД террорчилик ташкилотига қарши курашига халақит берадими-йўқми?”, деган саволга ал Жубайр шундай жавоб қилган: “Ўйлайманки, йўқ”.

Қироллик ТИВ раҳбари яна шуни қўшимча қилдики: “Бизнинг Туркия билан алоқаларимиз жуда яхши. Айни пайтда биз хавфсизлик, терроризмга қарши кураш ва Сурия мухолифатини қўллаб-қувватлаш борасида фаоли ҳамкорлик олиб бормоқдамиз”.