Афғонистон шимоли-ғарбий вилояти Бадгисда ҳукумат хавфсизлик кучларининг "Толибон" радикал гуруҳи жангарилари билан қуролли тўқнашуви юз берган. Бунинг оқибатида, камида 9 нафар жангари йўқ қилинган, деб хабар қилмоқда TOLO News телеканали маҳаллий ҳокимият вакилларига таянган ҳолда. 

Вилоят полицияси раҳбари Абдул Рауф Тожнинг хабарига кўра, қуролли тўқнашув, жангариларнинг полиция постига ҳужум уюштирганларидан сўнг, юз берган.  

"Жанг 10 соатга яқин давом этган, жангариларнинг барчаси полиция ҳодимларининг ашаддий қаршилигига дуч келгач, ҳудудни тарк этишга мажбур бўлган", — деб баёнот берган полиция вакили.