Туркия полицияси НАТО ва АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Туркия жанубидаги Инжирлик ҳарбий базасида текширув ўтказди. Бу ҳақда Daily Sabah хабар тарқатган.

17 июль куни ушбу база бошлиғи генерал Бекир Эржан Ван 16 июль кунги давлат тўнтаришига алоқадорликда айбланиб қўлга олинган эди. Қўмондон Адана вилоятида ушланган. Мазкур минтақада у билан бирга яна 10 нафар юқори мартабали ҳарбий ҳибсга олинган.

Бундан олдинроқ, генерал Ван ҚШ ҳукуматига мурожаат қилиб, бошпана сўрагани, АҚШ эса бу мурожаатга рад жавобини бергани ҳақида маълум қилинганди.

Айни вақтга келиб, Туркияда давлат тўнтаришига уринишга алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олинганлар сони 7,5 минг нафарга етган, шундан 103 нафари генераллар ёки адмираллардир.