Олмаота шаҳрида аксилтеррор амалиёт доирасида полициячилар вокзални ўраб олишган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги маҳаллий нашрларга асосланиб хабар тарқатди.

Шаҳар марказидаги Алмалинск туманидаги ИИВ биносига қуролланган шахслар ҳужум уюштириши оқибатида 2 полициячи ҳалок бўлган. Шунингдек, 7 нафар жароҳатланган полициячи реанимацияга ётқизилган. Тинч аҳоли вакиллари орасида жабрланувчилар йўқ.

Ҳужум қилганларнинг бири ўлдирилган ва яна бири қўлга олинган.