АҚШ президенти лавозимига номзод ва АҚШнинг собиқ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг сиёсати ИШИД террорчилик гуруҳининг пайдо бўлишига олиб келди, деб айтди бошқа бир номзод, миллиардер Дональд Трамп. Бу ҳақда Orlando Sentinel нашри хабар бермоқда.  

"Хиллари Клинтон ўзининг бефаҳмларча сиёсати билан ИШИДни яратди. У ИШИД учун жавобгар. У Барак Обамани бошқариб турган, чунки менимча, Обама ҳеч нарсани билмаган. Фикримча, Обама Клинтонга таянган", деб айтди Трамп. 

Трамп президент бўлиб сайлангандан кейин ИШИД устидан ғалаба қозониши учун бироз қуруқликдаги қўшин ва "ақлбовар қилмас" разведка талаб қилинишини айтди.