Туркиядаги ҳарбий давлат тўнтаришига уринишдан сўнг, Мармарисда давлат раҳбарига суиқасд қилишда уринганлиги учун 14 нафар ҳарбий хизматчи қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Бу ҳақда, Туркия президентининг расмий вакили Иброҳим Калин маълум қилган. 

У, шунингдек, қуролли кучлар таркибидаги ҳарбий техникалар, хусусан танклар ва вертолётлардан биронтаси ҳам йўқ қилинмаганини таъкидлаган. 

Аввалроқ, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон CNN телеканалига берган интервьюсида, агар у Мармарис шаҳридаги меҳмонхонада 10-15 дақиқа қолганида, исёнчиларнинг қўлидан ҳалок бўлишига ишонч билдирган эди. 

«Мармарисда менга қарши амалиёт ўтказилди. Менинг икки тансоқчимни ўлдиришди. 10–15 дақиқага ушланганимда, мени ҳам ёки ўлдиришарди ёхуд гаровга олишарди», — деган эди Эрдўғон.