АҚШнинг Канзас-Сити шаҳрида номаълумлар томонидан полициячи отиб ўлдирилди. Полиция капитани Роберт Мелтон отишма содир этганликда гумонланаётганларни тақиб қилаётганда отиб ўлдирилди. Мелтон олинган жароҳатлардан шифохонада вафот этган.

Шаҳар полицияси бошлиғи Терри Зиглернинг айтишича, Мелтон номаълум шахслар автомобиль ичидан ўқ узгани ҳақидаги чақириқ бўйича воқеа жойига борган бўлган.