Шу йилнинг 17-20 июль кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган «Камолот» ёшлар оромгоҳида Ёш журналистлар медиа-тренингги бўлиб ўтди. 
Медиа-лагерь давомида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган 150 нафар ёшлар ёпилиш маросими куни «Камолот» ЁИҲ марказий кенгашига 25 метрли газета совға қилишди. Мазкур газета қўл меҳнати билан ишланган бўлиб, ундан Ўзбекистон эришган ютуқлар ҳақида мақола ва дил изҳорлари ўрин олган. 

Энг муҳими газета тайёрланиши жараёнида техник воситаларнинг ёрдами керак бўлмаган. Мазкур ғоя дастлаб тренинг иштирокчиси Исфандиёр Бургутбоев, Илёс Сафаров ва Маъмуржон Эргашев томонидан ишлаб чиқилган ва газетани тайёрлашга медиа иштирокчилари кўмаклашгани маълум қилинган.