Ереванда патруль-пост хизмати биносининг босиб олинишидан кейин бошланган тўқнашувлардан сўнг 45 киши шифохонларга мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Арманистон соғлиқни сақлаш вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда "Газета.Ru" мухбири.   

"Тиббиёт муассасаларига мурожаат қилган 45 кишидан 25 нафари полициячи", деб маълум қилди вазирлик матбуот котиби Анаит Айтаян.

Таъкидланишича, 18 киши тез ёрдам машиналари ёрдамида госпитализация қилинган, қолганлар эса шифохоналарга ўзлари мустақил мурожаат қилишган.  

Соғлиқни сақлаш вазирлигида жабрланганлар сони ошиши мумкинлиги айтилмоқда. Ереванда патруль-пост хизматини босиб олганлар тарафдорлари ва полициячилар ўртасидаги тўқнашувларда 3 мингга яқин одам иштирок этган.  

Аввалроқ Ереваннинг Эребуни туманида бўлиб ўтаётган босқинчилар тарафдорлари норозилик намойиши ҳуқуқ-тартибот муассасалари билан тўқнашувларга айланиб кетгани маълум қилинганди.