Туркия ҳукумати бош вазири ўринбосари Меҳмет Шимшекнинг баёнотига кўра, мамлакатда фавқулодда ҳолат тартибининг жорий этилиши, оддий фуқаролар ҳаёти ва тадбиркорларнинг фаолиятига таъсир қилмайди. Балки, демократия, бозор иқтисодиёти ва инвестицион шароитнинг мустаҳкамланишига ёрдам беради, деб хабар қилмоқда Reuters.

У, шунингдек, мамлакат инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида ортга чекинмаслигига ишонч билдирган. 

Аввал хабар берилганидек, Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон мамлакатда 3 ой муддатга фавқулодда ҳолат тартибини жорий қилган эди. Ундан кўзланган мақсад, ҳарбий давлат тўнтаришига уринишда иштирок этганларга самарали чоралар кўришдир.