Туркиядаги ҳарбий тўнтаришда қатнашганликда айбланган ва Грецияга вертолётда қочиб ўтган саккиз нафар ҳарбий енгилгина жазо билан қутуладиган бўлишди.

Греция ҳукумати уларни чегарани рухсатсиз бузганликда айблаб, икки ойга қамоққа ҳукм қилди. Аввалроқ бу саккиз нафар ҳарбий учиб келган вертолёт Туркияга қайтарилгани айтилган эди.

Ҳарбийларнинг ўзлари Туркиядаги ҳарбий тўнтаришда қатнашганликларини рад этишмоқда.