АҚШда Пластик Исо таҳаллусли кўча рассоми АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампнинг Голливуддаги Шон-шуҳрат хиёбонидаги юлдузи атрофида девор қурди, деб хабар бермоқда CNN телеканали. 

Девор тиканли сим ва "Бегоналарга кириш тақиқланган" белгиси ўрнатилган.

Рассом шу тариқа Трампнинг Мексика билан чегарада девор қуриш ҳақидаги баҳсли таклифига киноя қилган. 

Рассом Буюк Британияда туғилган ва ҳозирда Лос-Анджелесда яшайди. У ўзининг можароли ишлари билан танилган.