Мусаввир Амит Шимони Россия президенти Владимир Путин ва собиқ совет етакчиси Владимир Ленинни хипстерлар тимсолида тасвирлади. Шимонининг ишлари унинг лойиҳаси сайтида чоп этилди. 

Хипстер тимсолларида ифодаланган таниқли шахслар орасида АҚШ президенти Барак Обама, Германия канцлери Ангела Меркель, АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп ва Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтонларнинг суратлари бор. 

Бундан ташқари, Шимони Британия қироличаси Елизавета II'нинг портретини ҳам чизган. Рассомнинг тўпламидан Авраам Линкольн, Эрнесто Че Гевара, Шарль де Голль, Жордж Вашингтон, Рональд Рейган, Жон Кеннеди, Махатма Ганди, Мао Цзэдун, Маргарет Тэтчер, Уинстон Черчилль каби сиёсатчиларнинг хипстерлар образида тасвирланган суратлари ўрин олган.