Париж Лондонга Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши жараёнига маълум вақт беришга тайёр, бироқ барча томонларнинг манфаатлари йўлида бу жараённи иложи борича тезроқ бошлаш лозим. Бу ҳақда Франция президенти Франсуа Олланд Елисей саройида Буюк Британиянинг янги бош вазири Тереза Мэй билан музокаралар натижаларига кўра эълон қилди.    

"Бирлашган Қироллик Европа Иттифоқидан чиқишга қарор қилди. Бу унинг танлови, унинг жавобгарлиги ва биз бу қарорни ҳурмат қиламиз. Биз бунинг ортидан яқин орада музокара жараёни бошланиши учун амалий ишлар бўлишини истаймиз", деб айтди Олланд.  

"Бу қанчалик тезроқ юз берса, бу бизнинг умумий, Европа ва Буюк Британия, манфаатимиз, иқтисодиётларимиз манфаати учун шунчалик яхши", деб таъкидлаб ўтди Франция президенти. 

Олланд агар Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиққандан кейин Умумевропа бозорига кира олишни истаса, одамларнинг ўз чегараларидан ҳаракатланиш эркинлигини дахлсиз сақлаб қолиши лозим.

"Бу музокараларнинг асосий бандидир. Бугунда Буюк Британия умумий бозорга киришга эга, чунки 4 та асосий ҳаракат эркинлигига амал қилади. Агар улар бу бозор доирасида қолишни исташса, улар танлашлари керак бўлади", деб айтди Олланд.

Олланднинг эслатишича, бу ҳаракат эркинликларига "маҳсулотлар, капиталлар, хизматлар ва одамларнинг ҳаракатланиш эркинликлари" киради.

Олланд ва Мэй Ла-Манш бўғозининг иккала томонидаги давлатлар ўртасидаги чегара тартибини тартибга солувчи франк-британ келишуви Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишидан кейин ҳам кучда қолиши лозимлигини айтдилар.  

Мэй Буюк Британия ЕИдан чиққандан кейин ҳам Франция билан очиқ ва сермазмун ҳамкорликнинг давом этишига умид қилишини айтди.