АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Жон Кирбининг баёнот беришича,  расмий Вашингтон маъмурияти АҚШда истиқомат қилиб келаётган Фатҳуллоҳ Гулен экстрадициясини сўрашда ёрдам берувчи ходимларини Туркияга юборишни таклиф этмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилган.

«Биз уларга сўровни қайта ишлашда ёрдам беришни таклиф этдик, ҳатто агар улар розилик билдирганда, бир гуруҳ мутахассисларимизни ҳам юборардик», — деб таъкидлаган Кирби.

У шунингдек, бу каби экстрадициялар учун жиддий асослар ва далиллар лозимлигини қайд этган.