Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг twitter ижтимоий тармоғидаги ўқувчилари сони 5 миллионга етди. Шу муносабат билан Медведев ўқувчиларига бағишлаб твит ёзди.

«Сиз 5 011 584 кишига етдингиз. Барчангизга соғлик ва яхши кайфият тилайман»,- деб ёзади Медведев микроблогида.

Россиянинг собиқ президенти ва амалдаги бош вазири Дмитрий Медведев 2010 йилдан буён twitter'дан фойдаланиб келади.