АҚШ президентлигига Демократлардан номзоди кўрсатилган собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон ўзининг туғма сиёсатчи эмаслигини таъкидлади.

«Мен туғма сиёсатчи эмасман... Худди эрим ва Барак Обама каби. Шунинг учун мен қўлимдан келадиган бошқа ишларни ҳаммадан зўр қилишим керак»,- дейди Клинтон хоним.

АҚШ президентилиги учун асосий номзод сифатида айнан Клинтоннинг номи келтирилмоқда. Унинг дипломатлиги ва хотиржамлиги АҚШнинг кўпчилик аҳолисига маъқул.