Ҳиндистон ТИВ раҳбари Сушма Свараж ярим ой олдин Афғонистонда ўғирлаб кетилган мамлакат фуқаросининг озод этилгани ҳақида маълум қилди.

"Мен Жудит Д'Соуза озод этилганини хабар беришдан мамнунман. Қутқарув ва қўллаб-қувватлаш учун сенга ташаккур Афғонистон", — деб ёзган у твиттердаги ўз саҳифасида.

Д'Соуза 40 ёшли аёл бўлиб, Калькуттада яшаган. У 9 июнь куни Қобулда ўғирлаб кетилган эди. Аёл Aga Khan Development Network нотижорт ташкилотининг ходими ҳисобланади. у Афғонистонда таълимни ривожлантиришга хизмат қилади.