Афғонистон ҳукумати Қобулдаги портлашни уч нафар худкуш-террорчи амалга оширганини тасдиқлади. Бу ҳақда Tolo News телеканали хабар бермоқда.

Аниқлаштирилишича, аёллар кийимини кийиб олган улардан бири митинга чиққан одамлар ичига кириб бориб ўзини портлатиб юборган.

Иккинчи худкушнинг “ўлим тасмаси” ишламай қолган. Учинчиси эса хавфсизлик кучлари томонидан йўқ қилинган.

 

Афғонистон пойтахтида яна бир йирик теракт амалга оширилди: қурбонлар сони 20 киши