Франция полицияси Париж шимолидаги муҳожирлар шаҳарчасидан ноқонуний муҳожирларни чиқариб ташлади. AFP агентлигининг маълум қилишича, операция эрта тонгда бошланиб, кечга бориб якунланган. Бир кун давомида жами бўлиб, 2600 киши чиқариб юборилган.

Гап Европада муҳожирлар инқирози бошлангандан буён ўтказилган энг йирик операция ҳақида кетмоқда. Ўтган ойда ҳам Франция полицияси Париждан 1800 нафар ноқонуний муҳожирни чиқариб юборган эди.

Париж шимолида истиқомат қилувчи аҳолининг маълум қилишича, шунча тадбирларга қарамай, муҳожирлар яна қайтиб келишмоқда. Шаҳар шимолидаги Сталинград метро бекатини йил бошидан бери полиция ходимлари беш марта тартибга солишга уриниб кўрди.

У ердаги муҳожирлар шарқий Африка ва Афғонистондан келган.