Германия чегара хизмати вертолётлари Мюнхенда отишма содир этган жиноятчиларни қидирмоқда. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда. 

Reuters ахборот агентлиги маълумотларига кўра, вертолётларда снайперлар бор. 

Бутун жанубий Бавариядаги полиция бўлимлари Мюнхенга тўпланмоқда. Шаҳарнинг шимолий қисмида кўплаб транспорт коридорлари қўйилган.   

22 июлда кечки пайт Мюнхендаги "Олимпия" савдо марказида номаълум кимса отишма содир этган. ОАВ дастлаб 15 киши ҳалок бўлганини маълум қилган, бироқ айни вақтга келиб полиция 6 кишининг ҳалок бўлганини маълум қилмоқда.