Wikileaks портали АҚШ Демократик партияси миллий қўмитасининг 20 минг электрон мактубини чоп этди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди. 

Ҳаммаси бўлиб 19 252 та мактуб ва 8034 та раҳбариятдан иловалар чоп этилган.

Шу билан бирга таъкидланишича, мактубларни чоп этишдан мақсад АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтонни фош қилиш ҳисобланади. "Бу бизнинг Hillary Leaks деб аталган янги сериямизнинг биринчи қисмидир", дейилмоқда сайтда.

РИА “Новости” таъкидлашича, Демократик партия миллий қўмитасининг маълумотлар базаси бузилгани ҳақида аввалроқ маълум бўлган. Бунинг учун жавобгарликни Guccifer 2.0 тахаллуси остидаги хакер ўз зиммасига олган.