Ироқ пойтахти Бағдод шаҳри шимолида террорчи-худкуш ҳужуми орқали содир этилган теракт туфайли ҳалок бўлганлар сони 21 нафарга етди. Шунингдек, камида 35 киши жароҳатланган.

Бундан олдинги хабарларда қурбонлар сони 10 нафарлиги, 20 киши жароҳат олгани ҳақида айтилганди.

Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.