Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған турк халқига "мамлакатдаги вазият борасида осойишталик сақлаш" чақириғи билан мурожаат қилди. Эрдўғаннинг мурожаати жонли эфирда "Ал-Арабия" телеканали орқали кетди.     

Эрдўған Туркияда давлат тўнтарувига уринишдан кейин ҳибсга олинган ҳарбийлар ва фуқаролар 13156 кишини ташкил қилгани, улар орасида 126 генерал борлигини айтиб ўтди.  

Президент барча давлат тузилмаларини Фатҳулла Гулен тарафдорларидан тозалашга ваъда берди. 

"Мамлакат касалликдан фориғ бўлди ва тузалмоқда. Туркия иқтисодиёти барқарорликни сақлаб қолмоқда ва ривожланмоқда. Бизни олдинда кўплаб муҳим лойиҳаларни амалга ошириш кутмоқда", деб айтди Эрдўған.