Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш қарори жаҳон иқтисодиётига ишончсизлик қўшди, деб айтдилар Хитойдаги саммит якунлангандан кейин "Катта йигирматалик"ка аъзо давлатлар молия вазирлари. 

"Келажакда биз Буюк Британия ЕИнинг яқин ҳамкори бўлиб қолади, деб умид қиламиз", дейилмоқда гуруҳ баёнотида.

Британия молия вазири Филип Хэммонднинг айтишича, "брексит" мавзуси икки кунлик музокаралар давомида бир неча маротаба кўтарилди.

"Ҳақиқат шундайки, мавҳумлик бизнинг ЕИ билан ундан чиқиш бўйича музокараларимиз якунлангунча сақланиб қолади", деб айтди Хэммонд журналистларга.

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтган саммитдан кейин иштирокчи мамлакатлар делегациялари раҳбарлари дунёнинг йирик иқтисодиётлари "брексит"нинг иқтисодий ва молиявий асоратларига дош бера олишларини айтдилар. 

Германия федерал банки раҳбари Йенс Вайдман айтганидек, ҳозирча Британиянинг ЕИдан чиқиш қароридан Европа иқтисодиёти зиён кўрганининг ҳеч қандай аломатлари сезилмаяпти. 

Жаҳон иқтисодиётига таъсир қилувчи бошқа омиллар геосиёсий ихтилофлар, террорчилик ва қочқинлар келишини ўз ичига олади.