Хитой шимолидаги Хэбэй провинциясида кучли жала туфайли юзага келган тошқинлар оқибатида қурбон бўлганлар сони 160 кишига етди, яна 123 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар бермоқда.

Бундан аввалги хабарларда 114 киши ҳалок бўлгани, 104 киши бедарак кетгани айтилган эди.

18 июлдан буён Пекин, Тяньцзин шаҳарлари, Манжурия автоном ҳудуди, Хэбэй, Шаньси, Ляонин, Цзилинь, Хэйлунцзян ва Хэнань вилоятлари табиий офат домида қолмоқда. Умумий ҳисобда 58 шаҳар ва 374 уезддаги 14,36 млн кишининг ҳайтига бу жалалар таъсир кўрсатган.

Табиий офат ҳудудидан 504 минг киши эвакуация қилинди. Тошқин ва кўчки оқибатида 10500 уй вайрон бўлди. Етказилган иқтисодий зарар 25 миллиард юанга ёки 3,81 миллиард долларга тенг бўлди.