Кувайтда 21 июль куни инсоният тарихидаги энг иссиқ кун бўлган. Бу ҳақда иқлим тарихи бўйича мутахассис Кристофер Бертга асосланиб, Daily Mail хабар тарқатган.

Аниқлик киритилишича, Митрибах шаҳрида ўша куни ҳарорат 54 °C даражага кўтарилган.

Шунингдек, шу вақтда Ироқнинг баъзи ҳудудларида 53,9 °C даража иссиқ қайд этилди.

Бундан аввал 54 даража ҳарорат икки мартагина қайд этилган: 1913 йил 10 июль Калифорнияда ҳамда 1922 йил 13 сентябрда Ливия саҳроларида.

Бироқ мутахассисларнинг фикрича, ҳар икки ҳолатда ҳароратни дилетантлар (ҳаваскорлар) ўлчаган. Шу боис 1913 ва 1922 йиллардаги жазирамалар ишончли бўлиши мумкин эмас.

Бундан буён "Энг юқори ҳарорат" номинацияси бўйича жаҳон рекорди расман Кувайтдаги жазирамага тегишли.