Ўзбекистон ички ишлар вазири Тошкент вилоятининг бешта тумани ички ишлар бўлимларига янги бошлиқларни тайинлади. Бу ҳақда ИИВнинг «Постда» нашри хабар қилган.

Чиноз тумани ИИБга подполковник Шуҳрат Темуров, Бекобод тумани ИИБга подполковник Улуғбек Жўраев, Юқоричирчиқ ИИБга подполковник Аваз Муратов, Ўртачирчиқ тумани ИИБга подполковник Акмал Жалилов, Паркент тумани ИИБга подполковник Отабек Ғанибеков бошлиқ этиб тайинланган.