Барак Обаманинг ўгай акаси – кениялик Малик АҚШ президенти лавозимига номзодлар орасида миллиардер Дональд Трампни қўллаб-қувватлашини айтди, деб хабар бермоқда The New York Post нашри.

"Менга Дональд Трамп ёқади, чунки у юракдан гапиради. Американи яна буюк қилиш – бу ажойиб шиор. Мен у билан учрашишни истардим", деб айтди Малик нашр журналистига Когело қишлоғидаги учрашувда.  

Унинг айтишича, у укаси Барак маъмурияти сиёсатидан "ҳафсаласи пир бўлган", шунинг учун у узоқ вақт демократ бўлганига қарамасдан, "Линкольн партияси" – Республикачилар партиясини қўллаб-қувватлашга қарор қилган.  

Малик бундай қарор қабул қилишида "охирги томчи" ФҚБ Хиллари Клинтонни хусусий электрон почтасидан махфий ахборот билан алмашишда фойдалангани учун жавобгарликка тортмасликни тавсия қилгани бўлди.  

Шунингдек, унга Клинтон ва унинг укаси Баракнинг Ливиянинг собиқ етакчиси Муаммар Каззофийни ўлдириш қарори ҳам ёқимсиз бўлган. Малик Каззофийни ўзининг энг яхши дўстларидан бири деб атади.

Маликнинг режалари орасида ноябрда АҚШга қайтиб бориб, президентлик сайловларида Трампга овоз бериш истаги бор. 

Трамп бунга ўз твиттерида Обама "Малик билан қолганлар каби ёмон муносабатда бўлгандир-да", деб изоҳ берди.