Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған беларусь-турк бизнес форумида иштирок этмайдиган бўлди. Шу сабаб форум бутунлайга бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда Беларусь савдо-саноат палатаси вакили хабар бермоқда.

Бизнес форум Эрдўған иштирокида 29 июль куни Минскда ўтиши режалаштирилган эди. 22 июль куни Туркия президентининг форумда иштирок эта олмаслиги маълум бўлди.

Эрдўған Минскда қурилган жоме масжиди очилишида ҳам иштирок этишни режалаштирган эди. Ушбу тадбир ҳам қолдирилган.