Франция президенти Франсуа Олланднинг айтишича, ИШИД Францияга қарши уруш очган. Бу ҳақда у бугун Нормандияда рўй берган воқеадан кейин айтиб ўтди.

"ИШИД Францияга уруш эълон қилди. Энди биз тегишли тартибда бу урушда жавоб қайтаришимиз керак. Барча воситалар билан ИШИДга қарши курашишимиз керак", дея унинг сўзларини келтиради Le Figaro.

У Сент-Этьен-дю-Руврдаги воқеани "жирканч теракт" деб баҳолаган.

Бугун Франция шимолидаги Нормандия шаҳрининг Сент-Этьен-дю-Рувре черковида икки киши одамларни гаровга олиб, руҳоний ва роҳибаларга пичоқ билан ташланди. Улар 84 ёшли руҳонийни бўғизлашган. Полиция бу шахсларни отиб ўлдирган.

Гаровдаги 4 киши озод этилган. Президент воқеа жойига ташриф буюрган.

ИШИД Amaq агентлиги орқали бу теракт учун жавобгарликни зиммасига олди.