Сомали пойтахти Могадишо шаҳридаги аэропорт яқинида рўй берган портлаш оқибатида 7 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Портловчи қурилма ўрнатилган автомобиль аэропорт яқинида жойлашган тинчликпарвар кучлар базаси олдида портлатилган. Шу вақтда шаҳарнинг яна бошқа туманида портлаш юз берган.

Содир этилган портлашлар учун жавобгарликни “Аш-Шабоб” гуруҳи ўз зиммасига олган.