Агар шиорингиз “Тезкор! Оммабоп! Осон!” бўлса, у ҳолда UPAY универсал электрон тўлов хизмати у хоҳ смартфонингиз, хоҳ планшет, хоҳ ноутбук ёки компьютерингиз бўлсин сизнинг доимо ёнингизда бўлган, тенги йўқ ёрдамчингизга айланади. 

Ҳар бир мижоз учун танлаш ҳуқуқи муҳимдир. UPAY дан фойдаланганда сиз қуйидагиларни амалга оширишингиз мумкин бўлади:

1. www.upay.uz орқали мобил операторлар, интернет-провайдерлар, коммунал хизмат тўловлари, интернет-дўконлар сайтларида ҳам рўйхатдан ўтмаган ҳолда тўловни амалга ошириш имконияти бор. Бунинг учун пластик карточкангиз маълумотлари ва мобил телефон рақамингизнинг ўзи кифоя.

2. Ёнингизда компьютер йўқми? Унда мобил телефонингиздан 1400 рақамига SMS юбориб, тўловни амалга оширишингиз ёки *850# рақамига USSD сўровини юборишингиз мумкин.

3. Ҳозирги кунда аксарият мобил телефон фойдаланувчилари ANDROID ёки IOS платформаларида ишловчи телефонларга эга. Айнан тўловларда тезлик, қулайлик ва замонавийликни маъқуллайдиганлар учун мобил илова мавжуд. PlayMarket ва AppStore орқали “UPAY” дастурини юклаб олинг ва пулларингизни завқ билан сарфланг.

4. “Автохабарнома” хизматини созлаб олишингиз мумкин, тизим сизга у ёки бошқа тўловларни тўлаш ҳақидаги СМС-хабарномасини юборади.

5. Иш кўп, телефон/Интернет/турар-жой, коммунал хўжалиги учун ҳақ тўлаш ёдингиздан кўтарилдими? “Автотўлов” хизмати жорий тўловларни амалга ошириш имконини беради. Кўрсатилган муддатда тизим сизни SMS-хабарномаси орқали бохабар этади ва SMS-тасдиғингиздан сўнггина керакли тўловларни амалга оширади.

6. Фойдаланувчиларда коммунал хизматлар бўйича қарзларни онлайн тарзда кўриш имконияти бор.

7. Амалга оширилган коммунал хизматлар учун тўловларни тасдиғи сифатида сақлаб олинган квитанция ва электрон чекни зарур бўлган электрон почта ёки мессенжерлар орқали юбориш функцияси мижозлар учун янада қулайликлар тақдим этади.

UPAYни танла! Танловинг тўғри эканлигига ишонч ҳосил қил!

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.