Туркиянинг собиқ бош вазири Аҳмад Довутўғли расмий Анқаранинг Москвага нисбатан ҳозирги сиёсатини тўғри йўл деб ҳисобламоқда. У, NTV телеканалидаги чиқишида шундай фикрни билдирган.

"Бизнинг Россия йўналиши бўйича сиёсатимизни тўғри деб биламан. Россия билан яқинлашиш табиий ва зарурдир", - деган собиқ бош вазир. 

Довутўғлининг қўшимча қилишича, 2015 йил 24 ноябрда Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолётининг уриб туширилиши билан ёмонлашган Туркия-Россия муносабатларини тиклашда Қозоғистон ва Озарбайжон ҳукуматлари билан маслаҳатлашувлар муҳим ўрин тутган.