Ҳиндистон шимоли-шарқида давом этаётган сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 43 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Zee News телеканалида хабар берилган.

Кучли ёмғирлар бир неча кун мобайнида мамлакатнинг бу ҳудудига катта талофат келтирган. 29 июль ҳолатига кўра, Ассам штатида ҳалок бўлганлар сони 21 нафар. Табиий офат деярли 2 миллион кишининг ҳаётига таъсир кўрсатган.

Биҳар штатида эса ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етган. Шунингдек, 400 минг киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.