АҚШнинг собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Демократик партиядан президентлик учун расмий номзод бўлишга розилигини билдирди, деб хабар қилмоқда Fox News.

«Мен Қўшма Штатлар президентлиги учун сизлар кўрсатган номинацияни қабул қиламан», — деган Ҳиллари партиянинг Пенсильвания штати Филадельфия шаҳрида бўлиб ўтган умуммиллий съездида. 

Клинтон хоним ўз нутқида таъкидлашича, “АҚШ давлат раҳбарини сайлашда кимга қарши курашиш керак”лигини ва “бу синовлардан қўрқмаслик лозим”лигини яхши тушунади, деб ёзган Politico. 

Шу билан бирга, демократлар номзодининг ишонтиришича, у Республикачилар вакили миллиардер Дональд Трамп таклиф қилаётганидек “девор қурмайди”, аксинча, “мамлакат иқтисодиётига ҳиссасини қўшаётган миллионлаб муҳожирларга фуқаролик тақдим этиш имкониятини кўриб чиқади.