29 июль куни эрта тонгдан Туркиянинг Измир шаҳрида махсус амалиёт ўтказила бошланган. Бу ҳақда, HABERTÜRK телеканали хабар қилмоқда

Маълумотларга кўра, 200 га яқин киши қўлга олинган. Хабар қилинишича, гумондорлар тиббий кўрикдан ўтказиш учун шифохонага олиб борилган. 

Туркия бош вазири Бинали Йилдиримнинг аввал хабар қилганидек, мамлакатда давлат тўнтаришига уринишдан сўнг, 13 минг киши қўлга олинган, уларорасида ҳарбийлар, полиция хизматчилари, судъя ва прокурорлар бор. 45 минг давлат хизматчиси ишдан бўшатилган.