Учувчисиз парвоз қиладиган қурилмалар Афғонистон жануби-ғарбида "Толибон" ҳаракатининг 25 нафар жангарисини йўқ қилган, деб хабар қилмоқда 
Синьхуа агентлиги. 

Минтақавий ҳарбий қўмондонлик вакилининг агентликка маълум қилишича, ракета-бомбали зарбалар жангариларнинг Нимроз вилоятида эгаллаб турган ҳудудларига берилган. Махсус амалиёт чоғида экстремистларнинг етакчиларидан бири – Ҳафиз Ғулом ўлдирилган. Бундан ташқари, толибларга қарашли 4та автомашина йўқ қилинган. 

Агентликнинг қайд этишича, ҳозирча "Толибон" ҳаракати ҳарбийларнинг баёнотини тасдиқлагани йўқ. 

Амалиётнинг бошқа тафсиллотларига ойдинлик киритилмаган.